Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови (+видео)
16:45 / 2025-05-15

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларидан иборат жамоалар ўртасида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танловининг Республика босқичи Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур кўрик-танловда камида ўн йиллик оилавий ҳаёт тажрибасига эга ҳудудий танлов ғолиблари – 18 та оила белгиланган шартлар бўйича синовлардан ўтишди.

Самимий ва дўстона рақобат руҳида кечган танловда ҳарбий оилалар таништирув, “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” номли саҳна кўриниши ва «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» шиори остида  отда машқ бажариш, арқон тортиш, қараб тепти, камондан отиш каби бир қатор спорт шартлари асосида баҳслашди.

Танлов давомида иштирокчилар саҳна кўринишлари орқали меҳр-оқибат, ҳурмат, ҳамжиҳатлик, фарзандлар тарбиясига эътибор каби қадриятларни намоён этиш билан бирга спортдаги қобилиятларини ҳам кўрсатишди.  

Танловнинг якуний натижаларига кўра, 3-ўринни Миллий гвардия Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчилари – III даражали сержантлар Фаррух Ярқулов ва Сардор Исмоиловлар оилалари эгаллади.  

2-ўринга Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, II даражали сержант Зоҳиджон Абдуллаевлар оиласи муносиб кўрилди.  

Фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, I даражали сержант Бахтиёр Ортиқов оиласи  қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан мукофотланди.  

Танловга республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган оилаларнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш, уларни тарихий обидаларимиз билан таништириш мақсадида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар  уюштирилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OHQbnTL-Jdk" title="«Yangi O‘zbekistonning ibratli harbiylar oilasi» ko‘rik-tanlovi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА