Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг бош қомусига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
12:35 / 2022-05-28

Андижонда “Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия бошқармаси масъул ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Қонунчилик, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади, – дейди ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Адҳамжон Узоқжонов. – Шу маънода давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганишдан иборат.

Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, жамиятимизнинг шиддатли тараққиёти Бош қомусимизни бугунги реал воқеликка, кечаётган демократик янгиланишлар мантиғига мослаштиришни, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишни муҳим вазифага айлантирмоқда. Шу сабабли, мамлакатимизда ушбу муҳим конституциявий ислоҳотлар жараёнига киришилганлиги қайд этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Т.Аҳмадалиевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритишда ННТларнинг иштироки ҳақидаги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Наврўзбек Юсупов Янги Ўзбекистон шароитида асосий қонунга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилганлиги қайд этилиб, мазкур комиссия олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, тамойиллар, конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни амалга ошириш механизмлари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Зокирова,  О.Отахонова ҳамда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

[gallery-7326]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА