English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари
14:49 / 2023-06-01

Беғубор болалик. Ҳар бир инсон умрининг энг бебаҳо даври. Қисқа аммо йиллар давомида соғинч билан ёдга олинадиган онлар. Афсуски, дунёнинг бир қатор мамлакатларида гўдаклар очлик, турли касалликлар ва урушлар қурбони бўлмоқда. Яратганга шукур! Юртимиз тинч, келажагимиз ворислари доимо эътиборда.

Болажонларга болалигини бахтли ва беғубор ўтказишлари учун шароит яратиш давлатимизнинг, жамиятнинг асосий вазифасидир. Самарқанд шаҳрида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Алишер Навоий кўчаси ҳамда барча маданият ва истироҳат боғларида болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этилди. “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остидаги байрам тадбирларини янада самарали ўтказиш мақсадида вилоят болалар кутубхонаси томонидан “Энг яхши китобхон” викторинаси, расмлар танлови, спорт беллашувлари ҳамда концерт дастурлари, хайрия тадбирлари ўтказилди. Истироҳат боғларидаги аттракционлар 12 ёшгача бўлган болажонлар учун бепул хизмат кўрсатмоқда.  

[gallery-12152]

– Бугунги байрам менга жуда ёқди, – дейди Жомбой туманидаги 23-мактаб ўқувчиси Малика Ҳамдамова. – Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги концертда маза қилиб ўйнадим. Спортчиларнинг чиқишларини томоша қилдим. Тенгдошларим яратган турли ўйинчоқлар, улар чизган суратларни кўриб, ушбу тўгаракларга қизиқиб қолдим. Таътил давомида, албатта, ушбу тўгаракларга қатнашиб, бўш вақтимни яхши ўтказаман.  

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА