Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбияда
17:02 / 2023-06-13

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Саноқулов Конимех туманида сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди. Таъкидланганидек, ўтган йиллар мобайнида республикамизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ Конимех туманида ҳам кенг кўламдаги ўзгаришлар юз берди.  

Маълумки, инсон учун, шахс камолоти учун яратилган имкониятлар жамият тараққиётида муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда Конимех чўл ҳудуди бўлганлиги боис туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, конимехлик йигит-қизларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда бир қатор имтиёзлар берилмоқда.  

Туманда 15 мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, 3 даволаш-профилактика муассасаси бинолари қурилди. Қўшимча 7 маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилинди, 115 километрдан ортиқ ички йўллар жорий таъмирланди.  

– Партиямиздан Президентликка кўрсатилган номзодимизнинг сайловолди дастурида Янги Ўзбекистонни бунёд этишда соғлом ва баркамол ёшларимиз ҳал қилувчи куч сифатида эътироф этилган, – деди ишончли вакил. – Шу мақсадда уларнинг истеъдоди, маданият, санъат ва спорт бўйича салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш борасида ҳам янги тизим яратилади. Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлади.  

Учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, авваламбор, инсон қадри, унинг бахтиёр келажагига қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашиб, сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.  

А.Бўриев, ЎзА