French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ОАВни ўрни
10:00 / 2020-11-29

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Наманган вилоятидаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар билан учрашди.

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ўқув залида ўтказилган мулоқотда ОАВнинг бугунги кунда жамиятимиздаги ўрни, ахборот хизматлари, журналист ва блогерлар фаолияти борасида фикр алмашилди. Газета ва журналлар таҳририятлари дуч келаётган муаммолар, обуна масалалари муҳокама қилинди.

Агентлик директорига бугунги кунда Наманганда ахборот хизматлари, ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Республика даражасида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, марказий оммавий ахборот воситалари вилоят мухбирларининг фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, АОКА вилоят бошқармаси қошида медиа-марказ ташкил этиш лозим.

Бугунги шитоб билан ўзгараётган замон ижодкордан тезкорлик, холисликни тақозо этади. Айниқса, вилоятимизда юз бераётган ўзгаришларни мунтазам равишда ёритиб боришда республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ҳудудий мухбирларнинг аксариятида айни пайтда хизмат хоналари мавжуд эмас. Техник восита ва жиҳозлар ҳам етишмайди. Қолаверса, биз учун хизмат автомашиналари ажратилса, ишимиздаги сифат ва самарадорлик ошарди, – дейди “Правда востока” газетасининг Наманган вилоятидаги мухбири Феруза Отахонова.

АОКА раҳбари ўз сўзида Янги Ўзбекистонни бунёд этишда журналист ва блогерлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритди. Ахборот хизматларининг функционал вазифалари, уларнинг фаолияти таҳлили, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталди. Жумладан, ахборот хизмати томонидан ёритилаётган мавзуларнинг ноодатийлиги, аудиторияни жалб этишнинг янги усулларидан фойдаланишда аҳамият қаратилиши керак бўлган жиҳатлар тилга олинди.

Асаджон Хўжаевнинг қайд этишича, бугун одамлар орасига кириб, аҳолининг муаммосини ҳал қилишда мутасаддиларни жалб этиш, ахборотнинг холислигига ишонч ҳосил қилган тақдирдагина уни бериш муҳимдир. Афсуски, айрим манбаларда асосланмаган материаллар, шахсиятга тегадиган жумлалар учраб турибди. Охир-оқибат уларнинг фаолияти таҳлил этилганда, бирмунча камчиликлар борлиги ҳам аниқланди. Баъзида тезкорлик принципига амал қилиш оқибатида фактлар ҳаққонийлиги орасида тафовутлар келиб чиқмоқда. Бунга эътиборли бўлиш керак.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА