Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги навбатдаги катта қадам
17:48 / 2024-01-02

Муносабат

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган байрам табригида 2024 йил -- Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон килиниши, шу юртнинг фаол фуқароси ва бевосита ёшлар билан ишлаётган раҳбар сифатида шахсан мени жуда қувонтирди.

Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратиш янада кучайтирилиши, илм-фан, инновация, “яшил” ва рақамли технологиялар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун ташланган навбатдаги катта қадам бўлади.

Жаҳон саноатида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Маҳсулотлар ассортиментининг турлари кенгаймоқда ҳамда уларга қўйилаётган талаблар ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда.

Дунё миқёсида тўқимачилик бозорининг 2022 йилдан 2030 йилгача йиллик 4 фоизга ўсиши ва "Global Textile Market Size & Share Report" халқаро ташкилоти ҳисоботига кўра, 2030 йилга бориб 1 420,3 миллиард долларга етишини ҳисобга олсак, бу соҳа илғор технологияларни амалиётга жорий этишни тақозо этади.  

Бугунги кунда текстиль тармоғи Наманган вилоятининг драйверига айлангани соҳада юқори даромадли иш ўринларини яратишга замин яратди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Наманган тўқимачилик саноати институтининг ташкил этилиши, илғор рақамли технологияларни бошқарадиган ва амалда қўллай оладиган замонавий билимларга эга кадрларни тайёрлашга пойдевор бўлмоқда.

2024 йилнинг  Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилиниши тадбиркорлар

ўз фаолиятини кенгайтиришига қатор имтиёзларни беради.

Бир сўз билан айтганда, янги бошланган йил барча юртдошларимиз учун баракали ва мазмунли бўлади, деган умиддамиз.

 

Қурбонали Холиқов,  

Наманган тўқимачилик саноати институти ректори, профессор.

ЎзА