Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонга янги Конституция керак
20:07 / 2023-04-28

Андижонликлар мард, танти ва дангаллиги билан ҳамиша ажралиб туришган. Вилоятнинг қайси шаҳар ёки қишлоғига борманг, деҳқони ҳам, олиму тадбиркори ҳам 30 апрелда бўлажак референдум ҳақида тўлиб-тошиб гапиришмоқда. Янги Ўзбекистонга янги Конституция керак эди, дейди улар.

Шу кунларда референдум ўтказувчи 2-Андижон округида иш қизғин. Ҳар лаҳзада вилоят ҳудудидаги 928 та участка вакиллари, хорижий кузатувчилар, овоз берувчилар келиб туришибди. Округ комиссияси эса ҳар бир масала ёки мурожаатни батафсил ўрганиб чиқиб, ечимини топиб бермоқда.

Илгарироқ референдум ўтказувчи 928 та участка комиссияси таркибига 10184 нафар халқ орасидаги ҳурмат ва эътиборли инсонлар киритилганди. Улар овоз берувчилар рўйхатини тузиш, овоз бериш учун қулай шарт-шароит яратишда фидоийлик кўрсатишди. Биз қайси овоз бериш участкасида бўлмайлик қонун талабларига жавоб берувчи меъёрларга мос шарт-шароитлар яратилганини кўрдик.  

Бу ҳақида биз билан суҳбатда референдум ўтказувчи 2-Андижон округи комиссияси раиси Комилжон Комилов шундай деди:

– Фуқаролар овоз бериши учун талаб даражасидаги ва етарлича кабиналар ўрнатилди. Участкаларда овоз берувчилар рўйхати билан танишиш мумкин. Хорижга чиқиб кетган фуқаролар, референдумгача 18 ёшга тўладиган йигит-қизлар рўйхати алоҳида шакллантирилди. Шундай қилиб вилоятимизда 1 миллион 702минг 902 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этиши аниқланди. Ҳар бир участкада ногиронлиги бўлган шахсларнинг овоз бериши учун алоҳида шароитлар яратилди. Жумладан, участка жойлашган бино ва кириш йўлакларига пандуслар, махсус кабиналар ўрнатилди.  

<iframe width="1268" height="713" src="https://www.youtube.com/embed/weYDidh8NRA" title="ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ КЕРАК" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Кўзи ожизлар учун эса брайл алифбосидаги бюллетенлар тахт қилиб қўйилган. Референдум ўтказиладиган куни хизмат сафари ёки бошқа сабаблар туфайли яшаш манзилида бўлолмайдиган фуқаролар учун муддатидан аввал овоз бериш ташкил этилди. 19-26 апрель кунлари вилоятимизда жами 20 минг 893 нафар  фуқаролар муддатидан аввал овоз бердилар.  

Референдумнинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг йўриқномалари, услубий қўлланмалари ҳар бир участка комиссияси аъзоларига етказилди ва улар учун ўқув семинарлари ўтказилди. Бир сўз билан айтганда референдум ўтказувчи 2-Андижон округи таркибидаги 928 та участкалар ҳаммаси кутилаётган сиёсий воқелик арафасида ҳар томонлама шай ҳолатга келтирилган.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА.