Янги Ўзбекистонда хусусий олий таълим истиқболлари: ўтмиш ва бугун
Нигора Қудратиллаевна РАХИМДЖАНОВА етакчи илмий ходим тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори ЎзР ФА Тарих институти Тошкент, Ўзбекистон nigoramumtoz@gmail.com
Аннотация
Мақола хусусий олий таълим муассасалари тарихи ва бугунги ҳолатига бағишланган. Хусусан, хусусий олий таълим ватанимиз тарихида узоқ ўтмишга эга эканлиги мадрасалар ва улар фаолияти, таъминот манбаларига оид маълумотлар мисолида ёритиб берилган. Шунингдек, бугунги кунда ёшларни олий таълимга қамровда нодавлат ва хорижий ОТМларнинг ўрни, улар фаолиятини яхшилашга доир олиб борилаётган давлат сиёсати статистик маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: олий таълим, хусусий ОТМ, хорижий, мадраса, таъминот, вақф, институт, университет, сифатли таълим, илмий салоҳият.