Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим: изчиллик ва узвийлик таъминланмоқда
12:19 / 2026-03-06

БМТ томонидан 2025-2029 йиллар Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш даври сифатида эълон қилинган.

Ўзбекистонда Жаҳон таълим дастури доирасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, таълим жараёнининг барча босқичларида инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курсларини жорий этиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги  қарори бу борада алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия таркиби тасдиқланди.  

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар доирасида бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар учун вазифалар белгиланди.  

Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим билан боғлиқ муаммоли йўналишларга қаратилган мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалар танлови ўтказади.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги педагог кадрлар учун “Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳуқуқий билимлар” мавзусида тематик малака ошириш курсларини ташкил этади.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ “Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия” миллий инновацион ташаббуслар танловини ўтказади.  

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар ўтказади.  

“Эл-юрт умиди” жамғармаси инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларда малака оширишни ташкил этади.  

Маълумот учун: 2020-2024 йилларда бутун дунёда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилди. Хусусан, дунё тажрибасидан андоза олган ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим тизимида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Президентимизнинг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури тасдиқланган.  

Миллий таълим дастурида белгиланган ахборот бериш, маърифат ва ўқитиш тизимини босқичма-босқич кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимини миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талаблари асосида янги босқичга олиб чиқиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари ва асосий вазифалари ижроси таъминланди.  

Ўзбекистон томонидан 2025 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи бажарилиши юзасидан миллий ҳисобот тақдим этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА