Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлади
10:06 / 2023-07-04

Қувасой шаҳар “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият уйида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлуда Хўжаеванинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳақида маълумот берилди. Сайловолди дастури, унда илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ҳақида сўз юритилиб, сайловчиларга мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бешта устувор мақсаддан иборат сайловолди дастури халқ фаровонлигини таъминлаш, одамларни ҳаётидан рози қилиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилганлиги, қонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланганлиги алоҳида қайд этилди.

Хусусан, Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлиши, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш сайловолди дастуридан ўрин олган.  

Шунингдек, терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судялар томонидан кўриб чиқилиши амалиёти йўлга қўйилади. Одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади. Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидан судларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Қамоқдаги шахслардан олинган “айбни бўйнига олиш” ҳақидаги ариза далил сифатида қабул қилинмаслиги таъминланади.

Учрашувда сайловолди дастуридаги барча асосий вазифаларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилди. Сайловчилар, Қувасой шаҳар фаоллари номзоднинг сайловолди дастури бўйича ўз фикрини билдириб, бир овоздан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

 

М.Сулаймонов,  

ЎзА