Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
10:25 / 2022-09-02

Бухоро шаҳридаги ногиронлиги бўлган шахслар учун “Аёллар мурувват интернат уйи”да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ҳамда тиббий кўрик ташкил этилди.

Масканда ногиронлиги бўлган 305 нафар аёллар яшамоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директор Т.Мусоев бошчилигидаги шифокорлар “Мурувват интернат уйи” даги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказди.

–Тиббий кўрикда 40 нафар аёлда турли касалликлар хуружи аниқланди, – дейди филиал директори Т.Мусоев. – 17 тасида “Ўткир тошли холецистит”, 15 нафарида гинекологик, 46 нафар аёлларда “ЮИК, стабил зўриқиш стенокардия”, 1 нафарида урологик, 33 нафарида неврологик касалликлар бўйича ташхис қўйилди.

Беморларнинг ҳолати мутахассислар томонидан баҳоланиб, амбулатор ва стационар даво муолажалари тавсия қилинди. Шунингдек, барча стационар даволанишга муҳтож беморларни филиал бўлимларида босқичма-босқич даволаш режаси тасдиқланди.

Аёллар мурувват уйида яшовчиларга филиал маъмурияти томонидан байрам дастурхони ташкил этилди.

Зариф Комилов, ЎзА