English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
22:54 / 2022-08-18

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар, концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 август куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида бундай мулоқотларни самимий руҳда ташкил этишга, унда мустақилликнинг қадр-қиммати, айниқса, янгиланаётган Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғоя асосида пойтахт маҳаллаларида ҳам маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадидаги шундай тадбирлар Олмазор тумани Чиғатой дарвоза маҳалласида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир давомида кўплаб маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмалари, мебель тўпламлари топширилди.

Аҳоли мурожаатларни ўрганиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида 20 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби тадбирлар шаҳримиз маҳаллаларида давом этмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА