Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
18:07 / 2022-08-18

Юртимизда ҳар бир бола ватанимиз ардоғида, ҳимоясида. Хоҳ соғлом бўлсин, хоҳ заиф бўлсин бари бирдек ватанимиз учун қадрлидир.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят болалар мурувват уйида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам бу яна бир бор намоён бўлди. 

Ақли заиф, аммо кўнгли пок, меҳрибон болажонларнинг юзига табассум, ўксик қалбларига қувонч, шодлик улашиш энг катта саховатдир.

Божхоначилар томонидан берилган совға-саломлар болаларга олам-олам завқ бағишлади. Болажонлар ижросидаги куй тароналар, шеър ва рақслар меҳмонларга катта таассурот қолдирди.  

Зариф Комилов, ЎзА