Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараёнларга бефарқ эмас
20:04 / 2023-07-09

Айни пайтда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги овоз бериш ишлари якунига етмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси хоҳ ёш, хоҳ кекса бўлсин, ўзи муносиб деб билган, Янги Ўзбекистон эртасини, халқи фаровонлигини, юрт равнақини ўйлайдиган, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган номзод учун овоз берди.

Таъкидлаш лозим, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби сиёсий йўналишда ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ўзгаришларни янада жадаллаштириш, хусусан, инсон ҳуқуқларига асосланган эркин демократик жамиятни ривожлантириш, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлашда сайловлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан, бугун 9 июль куни ўтказилаётган Президент сайлови нафақат мамлакатимизнинг, балки дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди.

Юртимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда ёшларнинг ҳам бу жараёнда фаол иштироки, келажак учун танлови, овоз бериши ғоят аҳамиятлидир. Шу боис ҳам олдимизда турган сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнги йилларда ёшларга ва уларни таълим олишларига кенг имкониятлар яратилган. Уларнинг муаммоларини ўрганиб, яратувчанлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама рағбатлантириш энг асосий масалалардан бири саналмоқда. Юртимизда ёшларни таълим-тарбия олишида айниқса, қизларни билим олишида катта имкониятлар яратилмоқда, бакалаврликда ўқийдиган қизлар учун махсус квоталари, магистратурани текин бўлиши, докторантура учун квоталар икки баробарга ошиши, олий таълимдаги қизлар сонини 5 баробарга оширди ва бугун улар ярим миллионни ташкил этмоқда. Бу шунча оилалар илмли, аниқ касбли ва албатта доимий иш ўринли бўлди деганидир.  

Бугун мен каби кўплаб ёшлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлади. Ўз ҳақ-ҳуқуқи ва бурчларини чуқур англаб етган авлод мамлакатимиз – Янги Ўзбекистоннинг тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган фаол қатламга айланади.

Албатта, Янги Ўзбекистон ислоҳотларига, жумладан, сиёсий жараёнларга тенгдошларим ҳам бефарқ эмас. Ўзларининг ташаббуслари, креатив таклифлари, фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун эса, барча шарт-шароитлар яратилган.

Мен ҳам Ўзбекистоннинг бир фуқароси сифатида ёшлар сафида туриб, ўзимнинг ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда Президент сайловида фаол иштирок этдим.

Фарзона Адилова,

Жиззах давлат педагогика

университети Ёшлар етакчиси

ЎзА