Янги Ўзбекистон ёшлари фестивали
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остидаги «Ёшлар фестивали» доирасида очиқ осмон остида гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов кириш сўзи билан очиб, Наманган ёшларига келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилади. Вилоят номини республика ва жаҳон миқёсида фаол ҳимоя қилиб келаётган ёшлар ҳамда жамоалар пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-7424]
Фестивалда таниқли хонанда ва ёш истеъдодлар ўзларининг шўх куй ва қўшиқлари билан барчага хушкайфият улашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА