“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”
Бухорода 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик мужассам эканлиги ҳақида алоҳида сўз юритилди. Бухоролик ёшлар ҳам бу юксак ишонч ва имкониятларга муносиб бўлиб, келажакда халқимиз, Ватанимиз манфаатлари ҳамда унинг бахт-саодати йўлида бор куч-ғайратлари, билим ва салоҳиятларини сафарбар этишга тилак билдирди.
[gallery-23916]
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган, ҳар жабҳада илғор, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларга ташаккурнома ва совғалар топширилди.
Эстрада юлдузлари, вилоятнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига унутилмас таассуротлар улашди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.