Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
18:35 / 2022-06-30

Бухорода Ёшлар ойлиги сарҳисобига бағишланган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади.

Она Ватан, ёшлик, муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

- Ойлик доирасида вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Қувноқлар ва зукколар”, “Зукко китобхон”, “Мушоира” каби тадбирлар ўтказилди, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов. - Спорт мусобақалари, муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан мотивацион учрашувлар, ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳалари, концерт дастурлари, киберспорт мусобақалари, кам таъминланган оила фарзандларининг туристик марказларга ташрифлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуналар топшириш тадбирлари бўлиб ўтди.

[gallery-7800]

Президентимиз “Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур. Ҳар қайси ҳоким, ҳар бир вазир, ҳар қайси маҳалла раиси “Бугун мен ёшлар учун нима иш қилдим? Эртага фарзандларимиз манфаати учун яна нима иш қилишим керак?” деган саволларга жавоб берадиган, шундай эътиқод билан яшайдиган вақт келди”, деб таъкидлаган эди.

Фестиваль тадбирлари давлатимиз раҳбарининг ана шу талаби ҳар бир раҳбарнинг кундалик шиорига айланиши зарурлигини яна бир маротаба кўрсатди.

Ўтказилган тадбирлар давомида вилоятимиз шаҳар ва туманларида минглаб иқтидорли ўғил-қизларимиз борлиги, бугун улар яратувчанлик ва юртга дахлдорлик туйғуси билан яшаётганлиги яққол намоён бўлди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА