Ёшлар ойлиги доирасида бугун Самарқанд шаҳрида шу шиор остида вилоят фестивали ўтказилмоқда.
Байрам тадбирлари ҳокимлик, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, олий таълим муассасалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан шаҳардаги Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.
Сўнгра Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи, вилоят ёшлар маркази, таълим муссасалари ва маданият масканларида “Маърифат карвони”, “Ёш китобхон” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, ёш рассомлар кўргазмаси ва бошқа маданий-маърифий, спорт тадбирлари ташкил этилди.
Байрам тадбирларида пойтахтдан келган таниқли шоир ва ёзувчилар, театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари иштирок этиб, юртимизда ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритдилар. Фаол ва иқтидорли ўғил-қизлар, ногиронлиги бўлган ёшларга китоблар ва бошқа эсдалик совғалари улашилди.
Шаҳардаги "Ватанпарвар" боғида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ўтказилди, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
[gallery-23981]
Бугун кечқурун самарқандлик ёшлар учун катта концерт дастури намойиш этиш режалаштирилган.
Бу каби ёшлар фестиваллари шу пайтга қадар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари