Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!”
17:16 / 2023-10-31

Фоторепортаж

Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида кузги кўчат экиш мавсумига старт берилиб, оммавий ҳашарлар ташкил этилди. “Янги Ўзбекистон – яшил макон ҳудудида биргаликда яшаймиз!” эзгу ғояси остида жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабрига қадар кузги ниҳол экиш мавсуми давом этмоқда.  

[gallery-14321]

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон –2023” лойиҳасининг кузги мавсумида Зомин шаҳрининг юқори қир-адирлик ҳудудларидан 110 гектарига томчилатиб суғориш технологияси асосида манзарали кўчатлар экиш ишлари бошланган бўлиб, ташкил этилган ҳашарда туманнинг иқлим шароитига мос келувчи 12 минг тупдан ортиқ арча кўчати қадалди.  

 

А.Қаюмов,Жамшид Ёрбеов (сурат),  

ЎзА мухбири