Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Янги Ўзбекистон" университетида "Ректор кубоги" спорт мусобақаси ўтказилмоқда
12:03 / 2025-05-22

Тошкент шаҳрида жойлашган "Янги Ўзбекистон" университетида "Бир кун спорт билан!" шиори остида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида "Ректор кубоги" спорт мусобақаси бошланди. Мусобақа волейбол, стритбол, масс-рестлинг, стол тенниси ва шахмат каби спорт турларини ўз ичига олган.

Мазкур спорт тадбири "Янги Ўзбекистон" университети касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Спорт вазирлиги, мамлакатимиз касаба уюшмалари Тошкент шаҳар кенгаши, Навоий конь-металлургия комбинати ҳамда "Barjomi" МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Бугунги кунда университетда 250 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фаолият юритмоқда. Улардан 150 нафардан зиёди касаба уюшмаси аъзолари бўлиб, улар спорт мусобақасида фаол иштирок этиб келмоқда.

[gallery-23508]

"Ректор кубоги" мусобақасида университетнинг Инновация ва тадқиқот ишлари, Ўқув ишлари, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар, Молиявий ва маъмурий ишлар, Халқаро ишлар бўйича жамоалари, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги жамоаси ўзаро беллашмоқда. Баҳслар муросасиз ва қизғин руҳда ўтмоқда.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар "Янги Ўзбекистон" университети касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар, кубок, медаль ва дипломлар билан тақдирланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА