Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” университетида “Меморандумлар куни” бўлиб ўтди
16:22 / 2025-12-16

Олий таълим тизимининг ривожи учун ўзаро ҳамкорликлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир олий таълим ташкилотида турлича ёндашувли бошқарув дастури мавжуд. Бу эса ўзаро тажриба алмашиш орқали ривожланиш имконини беради.

“Янги Ўзбекистон” университетида университетлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда турли даражадаги қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Меморандумлар куни” тадбири ташкил этилди.

Ижтимоий, маданий, академик, спорт, IТ ва стартап йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутувчи мазкур келишувда “Янги Ўзбекистон” университети ҳамда 11 та етакчи олий таълим муассасаси Талабалар кенгашлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум асосида қўшма лойиҳалар, ҳакатонлар, спорт мусобақалари, тренинглар, амалиёт ва стажировка дастурларини биргаликда ташкил этиш режалаштирилган. Бу эса олийгоҳларда ижтимоий ҳаётни фаоллаштириш, талабалар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Тадбирда университет масъуллари ҳамда Талабалар кенгаши етакчилари иштирок этиб, талабалар фаоллигини ошириш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Мазкур меморандумда қатнашган олийгоҳлар келгусида дўстона алоқаларни янада кучайтириш ва сафларини кенгайтиришга келишиб олди.

Шербек Исломов, ЎзА