Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” университети жамоаси завод фаолияти билан танишди
18:38 / 2022-02-18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги “Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорида, шунингдек, талабаларни замонавий ва истиқболли корхоналар билан таништириш келгусида шундай заводларда амалий лаборатория ва малака амалиётларини ўтказишни таъминлаш белгилаб қўйилган эди.

“Янги Ўзбекистон” университетининг талаба ва профессор ўқитувчилари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги ходимлари жорий йилнинг 17 февраль куни “Ўзбекнефтгаз”АЖ тизимидаги “Uzbekistan GTL” заводида бўлди. Мақсад университет талабаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича амалий машғулотлари ҳамда малака амалиётлари давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилишини ташкил этишдан иборат. Иштирокчилар завод фаолияти, у ерда яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

[gallery-5820]

– Бугун биз сараланган талабалар билан “Uzbekistan GTL” заводида ўзига хос амалиёт дарсида бўлдик, - дейди “Янги Ўзбекистон” университетининг АТ соҳаси бўйича талабаси Аминов Мурод. – Заводдаги замонавий технологиялар билан бевосита танишдик. Назарий билимларимизни амалиётда янада мустаҳкамладик. Келажакда соҳани чуқур ўрганиб, бу каби йирик саноат корхоналарида ишлашни ва мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилдим.

Нефть ва газ соҳасида таълим сифатини ошириш, ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар малакасини оширишда ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Янги Ўзбекистон” университети ўртасида меморандум имзоланган.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.