Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” университети магистрлари ўқишни Германияда давом эттиради (+видео)
19:20 / 2024-02-02

“Янги Ўзбекистон” университети давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида ташкил этилган олий таълим муассасаси бўлиб, фаолиятини бошлаганига 3 йил бўлди. Мазкур университетнинг ўқув биноси қуввати жами 1 минг 200 нафар талаба учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда 700 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Университетда Кимё ва материалшунослик муҳандислиги, Механика муҳандислиги, Дастурий таъминот муҳандислиги, Киберхавфсизлик, Сунъий интеллект ва робототехника, Амалий математика, Иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили, Педагогика ва Саноат бошқаруви каби 9 та таълим йўналишининг бакалавриат босқичига ўқишга аризалар қабул қилинмоқда. 

Қайд этиш лозимки, университетда Германиянинг Миттвайда амалий фанлар университети билан ҳамкорликда магистратура босқичининг Саноат бошқаруви – инновация ва бизнесни ривожлантириш йўналишида қўшма таълим дастури (double degree) ташкил қилинди. Дастур бўйича таҳсил олиш давомийлиги 2 йилни ташкил қилиб, 4 семестрдан иборат бўлади. 

Унга кўра, талабалар 1-семестр “Янги Ўзбекистон” университетида иқтисодиёт-муҳандислик асослари бўйича ўқитилади. 2-семестр Германия университетида инновация ва бизнесни кенгайтириш чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади ҳамда 3-семестрда талабалар Германия ёки Ўзбекистондаги корхонада тадқиқот лойиҳасини (амалиёт) бажаради. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ooOzwDuhBQ4" title="“Yangi Oʻzbekiston” universiteti magistrlari oʻqishni Germaniyada davom ettiradi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА