Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри
09:07 / 2025-07-31

Мамлакатимизда катта байрам сифатида нишонланаётган "Дўстлик" фестивали Ўзбекистонимизнинг миллатлараро тотувлик, дўстлик, тинчликни асраб-авайлаш борасидаги илғор ва намунали иш тажрибасини жаҳонга намойиш этиш имконини бермоқда. Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан "Янги Ўзбекистон – тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри" номли китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси Қаҳрамон Сариев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматилла Жабборов, "Видергебурт" немис миллий маданий маркази раиси Елена Миронова ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг одилона ва шиддатли тараққиётни кўзловчи, тинчликсевар сиёсати наинки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Тақдимот тадбирида иштирок этганлар Ўзбекистонда диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенглик муҳитини мустаҳамлаш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси асосида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан аҳамиятли.

[gallery-24549]

"Янги Ўзбекистон тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри" номли китоб-альбомда ҳам Ўзбекистоннинг бу борадаги аниқ ва ортга қайтмас позицияси, давлатимиз раҳбарининг миллатлараро тотувликни таъминлаш, тинчликни асраб-авайлаш масаласига доир нутқ ва иқтибослари, юртимизда ижтимоий барқарорликни таъминлашга оид эзгу саъй-ҳаракатлар ўзининг ёрқин ифодасини топган. Ранг-баранг суратлар эса юртимиздаги бу борадаги амалий ишлар, миллий маданий марказларнинг серқирра фаолиятини акс эттиради.  

Тадбир доирасида шунингдек, бир гуруҳ ватандошларимизга “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.  

- Мен бундай кўкрак нишонга муносиб бўлганимдан жуда бахтиёрман, - деди Ўзбекистон Бадиий академияси бўлим бошлиғи Ася Тўйчиева. – Чиндан ҳам юртимизда барча миллат ва элат вакиллари учун яратилган шароитларга дунё халқлари ҳавас қилса арзийди.  

-  Ўзим Тожикистонда таваллуд топганман, – деди Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси Ольга Морозова. – Лекин тақдирим Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ. Болаларга шу азиз ва табаррук диёрга бўлган меҳрни астойдил сингдиришга ҳаракат қиламан. Чунки бу юрт бизнинг борлиғимиз, келажагимиздир.  

Мамлакатимиз бўйлаб “Дўстлик” фестивали тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Назокат Усмонова,

Алимурод Мамадаминов(сурат)

ЎзА мухбирлари