Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати: 2025 йил сарҳисоби (+видео)
18:06 / 2025-12-09

“Дунёга назар” таҳлилий дастури

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати янги босқичга кўтарилиб, минтақавий барқарорлик, очиқлик ва прагматизм тамойиллари асосида фаол ва мувозанатли йўлни босиб ўтмоқда. 

Жорий йил эса диёримизнинг жаҳон сиёсий жараёнларида тутган ўрни, глобал шериклар билан ҳамкорлик формати ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларнинг мазмун-моҳияти янада чуқурлашган давр сифатида ёдда қолмоқда. 

Бугунги глобаллашув замонида дунёда геосиёсий беқарорлик кучайган, иқтисодий рақобатлар авж олган бир шароитда расмий Тошкентнинг амалга оширган ташаббуслари нафақат миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, балки минтақада тинчлик ва изчил ривожланишни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

  • Президентимизнинг жорий йил давомидаги хорижий давлат ва расмий ташрифлари ички ва ташқи сиёсатимизда қандай аҳамият касб этмоқда?
  • Йил мобайнида юртимизда ташкил қилинган нуфузли халқаро тадбирлар ўлкамизнинг глобал майдондаги нуфузини қай даражада мустаҳкамлади? 
  • “Янги Марказий Осиё” руҳи: “С5+1” форматлари истиқболда бизга нима беради?
  • Рақамли дипломатия, иқлим ўзгариши ва энергетика сиёсатига оид мулоқотларда Ўзбекистоннинг иштироки халқаро жамоатчилик томонидан қандай баҳоланмоқда?
  • ЖСТ сари қадам: Мамлакатнинг ташқи иқтисодий диверсификацияси қандай йўналишда ривожланиши керак?

ЎзА ушбу муҳим жараёнларга холис баҳо бериш, 2025 йил давомида Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида кузатилган асосий тенденциялар, муҳим дипломатик қадамлар, стратегик ҳамкорликлар ва уларнинг мамлакат тараққиётига таъсири хусусида экспертларни суҳбатга чорлади.

Ушбу суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lfEuo0bP6rI" title="Yangi O‘zbekiston tashqi siyosati: 2025 yil sarhisobi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўткир АЛИМОВ, Искандар ИСМАТОВ (видеомуҳандис), ЎзА