Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида экспортни кенгайтириш қўллаб-қувватланади
17:41 / 2023-12-12

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, кейинги 5 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти йиллик ўртача 5 фоиздан кам бўлмаган даражада ўсишига эришилган. Иқтисодий ўсиш бўйича товарлар импорти такрибида хомашё товарларининг улуши 3,1 фоизга ошган.

Бу каби  кўрсаткичларга асосан “Ўзбекистон–2030” стратегиясида миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш ҳисобига экспорт ҳажмини 2 баробарга ошириб, 45 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.  

Шу сабабли, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари – текстиль, фармацевтика, мебелсозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноатини ривожлантириш ва ушбу тармоқларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидир.  

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Мажидовнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида жаҳон бозорига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар билан кириб бориш ва халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш асосий мақсад ҳисобланади.  

–Сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз экспорти таркибида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, 2017-2022 йилларда жами товарлар экспорти ҳажми 1,5 баробарга ошган, бунда хомашё улуши 3,3 фоизга камайган. Шунингдек, қўшилган қиймати юқорироқ бўлган оралиқ истеъмол товарлари улуши 5,2  фоизга, якуний истеъмол товарлари 10 фоизга ҳамда инвестицион товарлар 3,1 фоизга ошганини алоҳида қайд этиш лозим. Ўз навбатида, давлатимиз томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга саноатни диверсификация қилиш орқали қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва уларни экспортга йўналтириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда, –деди Э.Мажидов.  

Шунингдек, эскпорт салоҳиятини ошириш борасида яна бир қатор тадбирлар белгиланган. Унга кўра, охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиявий ресурслар ажратилиши “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида қўллаб-қувватланади.    

Н.Зиёдуллаева, ЎзА