Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон остонаси – мактабдан бошланади
16:24 / 2020-12-05

Мактабларда ўқитиш сифатини янада ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда.

Бу борада Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари масъуллари ҳам муайян ишларни олиб бормоқда.

Қарши давлат университети ва Ғузор туманидаги 47- умумтаълим мактаби ҳамкорлигида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида “Янги Ўзбекистон остонаси – мактабдан бошланади!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ғузор тумани халқ таълими бўлими, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, бугунги кунда давлат раҳбари томонидан умумтаълим мактабларига қаратилаётган эътибор, таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмли ёшларни тарбиялашдаги устувор вазифалар хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, университет ва умумтаълим мактаблари ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик, мактаб ўқитувчиларининг педагогик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараёнда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқитишнинг янги методларини жорий этиш бўйича доимий равишда фикрлашиб борилади.

Тадбир давомида Қарши давлат университетининг “Зиё” талабалар театр студияси томонидан “Нодирабегим” спектакли намойиши, шунингдек, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирга янада мазмун бахш этди.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА