Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” тизими “Олтин спортчилар авлоди”ни камолга етказади
15:16 / 2025-08-21

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт майдонларида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг ҳудудий босқич баҳслари қизғин давом этмоқда.

Хусусан, оғир атлетика спорт тури мусобақалари жойларда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Натижада оғир атлетикага қизиқувчи ёшлар сафи кенгайиб, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш борасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

–Бугунгача Сирдарё, Фарғона, Наманган, Навоий, Тошкент, Бухоро  вилоятлари ва пойтахтимизда ҳудудий босқич мусобақалари ўтган бўлса, айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида баҳслар давом этмоқда, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бош котиби Олим Маҳмудов. – 22-23 август кунлари Андижон ва Қашқадарё вилоятида, 25-26 август кунлари Самарқанд, кейин Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида, август ойининг сўнгги кунларида Хоразм вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўтаётган мусобақалар мундарижаси, таҳлили шуни кўрсатдики, истеъдодли спортчиларни аниқлаш учун ҳали кўплаб ишлар қилишимиз керак экан. Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва кўрсатмаси асосида жорий этилган янгича тизимдаги “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари жойлардаги маҳаллий мураббий-мутахассисларнинг билим даражасини оширишга ёрдам бермоқда. Энг муҳими, ушбу мусобақалар келгусида ватанимиз спорт шуҳратини халқаро майдонда улуғлашга қодир “Олтин спортчилар авлоди”ни камолга етказишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Т.Рўзиев,

ЎзА