Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда” мақолалар танлови ғолиблари аниқланди
16:07 / 2024-08-09

Хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошларимиз ўртасида “Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда” номли мақолалар танлови бўлиб ўтди.

Танлов Ёшлар ишлари агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, “Ватандошлар” жамоат фонди ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 18 сентабрь куни АҚШдаги ватандошлар ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан бўлиб ўтган учрашувида берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилди.  

Танловга 100 га яқин хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва хорижда таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари мақолалар билан иштирок этди. Ушбу мақолалар танлов низоми асосида кўриб чиқилди ва 1-2-3- ўринлар белгиланди.  

Биринчи ўринни “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Буюк Британиядаги университет магистранти Абдулазиз Суяров эгаллади. Иккинчи ўрин “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, АҚШнинг Аризона Давлат университети талабаси Асадбек Рўзиевга ҳамда учинчи ўрин “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Швейцариянинг Женева университети магистранти Жалил Воҳидовга насиб қилди.  

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА