Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ва Тошкент шарҳидаги 14,7 гектар майдон танлаб олинган.
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш учун Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳудудига ўтган бўш ер майдонларида 14,7 гектарли ер майдони таклифи тайёрланиб, лотларга бўлиниб, АРТ ишлаб чиқилган ҳамда “e-auksion.uz” интернет саҳифасининг очиқ аукцион савдоларига жойлаштирилган.
Мазкур массивда мактабгача таълим муассасаси, мактаб, оилавий поликлиника биноси, ёшлар Меҳнат гузари, кўп қаватли автотураргоҳ, сайлгоҳ ҳудуди, маҳалла идораси ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши режалаштирилган.
Янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қурилишида ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда массивларни қуриш лойиҳаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ва тегишли фойдаланувчи ташкилотлар ишлаб чиқилди.
«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК томонидан «Янги Ўзбекистон» массивининг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экспертиза хулосаси олинган. Электрон аукцион савдолари жорий йилнинг 4 март куни ўтказилиб, "PEARL BUILD" МЧЖ ғолиб этиб аниқланди.
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг маълум қилишича, қурилиш ишларини жорий йилнинг ноябрь ойи якунига қадар топшириш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кун ҳолатига кўра Янгиҳаёт тумани, «Янги Дархон» МФЙ ҳудудидан жами 2,0 гектар ер майдонида 12 лотларда аукцион савдолари якунланди. Ушбу харид қилинган ер участкаларида 24 та 16 қаватли ҳамда 10 та 12 қаватли турар-жой биноларида жами 2 минг 964 та хонадонлар қурилиши режалаштирилган. (Умумий бошланғич нархи - 12,95 млрд. сўм, сотилган нархи 13,59 млрд. сўмни ташкил этган).
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, «Янги Ўзбекистон» массивларининг 1-ЛОТ- 0,38 га ҳамда 2-ЛОТ- 0,37 га. ер майдони “Ozshahar Qurilish Invest«ИК МЧЖ, 4-ЛОТ- 0,070 га. ҳамда 5-ЛОТ- 0,070 га. ер майдони “New Times Buildings” МЧЖ, 6-ЛОТ- 0,070 га. ер майдони “Zamonaviy Toshkent” МЧЖ, 7-ЛОТ- 0,070 га. , 8-ЛОТ- 0,070 га. ҳамда 10-ЛОТ- 0,26 га. ер майдони майдони “Land House” МЧЖ, 11-ЛОТ- 0,19 га. ер майдони “Qurilish Media Trans” МЧЖ, 17-ЛОТ -0.13 га. ер майдони “Abdulloh Fayz Invest” МЧЖ, 18-ЛОТ -0.13 га. ер майдони ҳамда 19-ЛОТ -0.19 га. ер майдонлари аукцион савдосида сотилган.
Шуни ҳам айтиш жоиз, мазкур ҳудудда мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча ташкилотлар қурилиш ишларига пудратчи сифатида “Ozshahar Qurilish Invest«ИК МЧЖ белгиланган.
Жорий йилнинг 10 январь куни Сергели тумани, «Жунариқ» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 648 та хонадондан иборат 13 та кўп квартирали турар жойлар қуриш учун 9 та лот иборат 0,83 гектар ер участкалари e-auksion электрон савдолари якунланиб, ғолиб тадбиркорлар томонидан, мазкур ҳудудда 5 та 16 қаватли ва 4 та 12 қаватли бир, икки ва уч йўлакли турар жой бинолари қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА