Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди
19:42 / 2025-12-15

Фарғона шаҳрида япон компанияси томонидан “Shogun City” лойиҳаси қурилиши бошланди. Янги лойиҳанинг қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, Окуда Такефуми бошчилигидаги Япония ишбилармонлар делегацияси вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Япон боғи, меҳмонхона ва ресторанлар мажмуасини ўз ичига олган йирик ва замонавий “Shogun city” лойиҳаси Япониянинг “Micado Development” компанияси раҳбари Окуда Такефуми бошчилигидаги инвесторлар томонидан Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви – Экошаҳарда амалга оширилмоқда. 

Тадбирда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ва Япония давлатлари раҳбарларининг яқин, ўзаро ишончга асосланган муносабатлари натижасида сўнгги йилларда кўплаб соҳаларда алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, юртимизда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди. Фарғона вилояти билан Япония ўртасида ҳам кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда “Shogun city” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 

[gallery-26750]

– Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион АҚШ долларини ташкил қилади ва бу менинг шахсий ҳаётим учун ҳам, Япония учун ҳам жуда катта лойиҳа ҳисобланади. Келгусида Ўзбекистон ва Фарғона учун ҳам улкан бизнесга айланадиган лойиҳа бўлади, – деди Окуда Такефуми. 

Шунингдек, лойиҳа япон инвесторларини вилоятда фаолият бошлашларида ўзига хос платформа бўлишига, вилоят туризм салоҳиятини янада оширишига ишонч билдирилди. Тадбир доирасида вилоят расмийлари, инвестор ва ҳамкорлар иштирокида лойиҳанинг бошланишига расман старт берилди. 

Окуда Такефуми бошчилигидаги Япония ишбилармонлар делегацияси Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар. Шу ерда “Shogun city” лойиҳасининг биринчи босқичи “Sakura Garden” замонавий турар-жой мажмуаси офисининг ҳам тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

М.Сулаймонов, М.Қодиров олган суратлар.