Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям!
07:54 / 2022-06-26

Конституциямиз тарихан синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир.

Унда халқимизнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган. Бугун мамлакатимизда конституциявий ислоҳотга яна бир қадам ташланди. Бош қомусимизни янада халқчил, янада мустаҳкам бўлишида халқ фикри, талаб ва истаклари инобатга олиниб, шу асосда айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилиши назарда тутилган.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Янгиланаётган Конституция ва янги ислоҳотлар” мавзусида  Ўзбекистон миллий метрология институти Сирдарё филиали ходимлари учун ташкил этилган тадбирда мавзу доирасида атрофлича сўз борди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда умумхалқ орзуси, истаги, мақсадини рўёбга чиқаришга йўналтирилган конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ғояси халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тадбирда конституциявий ислоҳотлар ўтказишнинг аҳамияти, Конституциявий комиссия таркиби, комиссиянинг вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Давлат келажагини белгилаб берувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат - Бош Қомусимизга таклифлар беришда аҳоли фаоллиги, жамоатчиликнинг фикри муҳим ўрин тутади. Конституцияни янгилашдек стратегик вазифани ҳал этишда жаҳондаги илғор тажрибаларни ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганган ҳолда, пухта қарор қабул қилиниши лозим.

Мулоқот мобайнида соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаол бўлиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга адлия масъуллари томонидан жавоблар берилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА