Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат
10:21 / 2023-12-19

Бутун дунё бўйича озиқ-овқат етишмаслиги, энергия ресурслари танқислиги, пандемия каби глобал муаммолар ривожланган давлатлар аҳолисини ҳам жиддий ўйлантириб қўйди ва буларнинг барчаси бизга таъсир кўрсатмай қолмади.

Шу боис бош Қомусимизга баъзи ўзгартириш киритиш эҳтиёжи туғилди. Конституция илгари амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартириш, яъни, энг аввало, инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга алоҳида эътибор қаратилади. Шу сабабдан ҳам ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланди. Ҳар бир фуқаро, айниқса, ёш оилаларнинг ўз хонадонига эга бўлиши шахснинг ижтимоий барқарорлиги ва ҳаётдан розилик даражасини оширади. 

Ҳеч ким уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигига жиддий қаралмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни тенг қийматда қопланиши таъминланиши кафолатланган.

Кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланилади. Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилди. Бу оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга.

Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилди.

Таълим соҳаси бўйича моддалар киритилиб, таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошди. Олийгоҳларда давлат грантида ўқитиш қатъий белгиланди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. 

- Ёш авлодга бепул бошланғич касб-ҳунар ўргатилади. Бундан ташқари инклюзив таълим Конституцияга киритилди. Бунда ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилмоқда. 

Ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилинади. Давлат ўқитувчиларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишида кафолатлар мустаҳкамланди.

Яна бир муҳим жиҳати, ҳар ким ишсизликда ижтимоий таъминот олиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг ишсизлик шароитларига кўра яшаш учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга.

Қувонарли томони, болалар меҳнати қатъиян таъқиқланди. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ривожланишига хавф солувчи, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шаклларига йўл қўйилмайди.

Нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

Бош қомусимизда оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилди. Ёшлар ҳуқуқлари Конституцияда кафотланди. Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритилди.

- Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий ҳимоя ва таъминотни назарда тутувчи, инсонлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси, шубҳасиз, инсонлар ҳаётини яхшилаш ва давлатнинг юксалиши учун хизмат қилади. 

Нилуфар Ширинова,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти, ф.ф.н.

ЎзА