"Янги Ўзбекистон истеъдодлари" кўрик -танлови
Ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган "Янги Ўзбекистон истеъдодлари" кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди.
Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ва Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими яккахон хонанда ва созандалари анъанавий хонандалик йўналишида ўз истеъдодларини намойиш этди.
Ҳайъат аъзолари истеъдодли ёшларнинг маҳоратини баҳолаб борди. 3-ўринни Шаҳзодбек Раҳимжонов, 2-ўринни Назира Раимжонова, 1-ўринни эса Шаҳзода Умарова қўлга киритди.
Танлов ғолиби "Янги Ўзбекистон истеъдодлари" кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этади.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири