"Янги Ўзбекистон" боғига олиб борувчи йўл 1 ойга ёпилди
Яшнобод тумани ҳокимлиги хабар беришича, таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли жорий йилнинг 4 март куни соат 09:00 дан 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилди.
Хабарда транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш «Жарбоши» аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилиши қайд этилган.
ЎзА