Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон боғи” соя-салқин ва мафтункор маскан бўлади
21:07 / 2025-04-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги баҳорги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Давлатобод туманидаги 60 гектарга яқин майдонни эгаллаган “Янги Ўзбекистон боғи” яқин йиллар ичида соя-салқин, мафтункор масканга айланади. Бунинг учун ҳозирдан ҳаракат қилинмоқда. Навбатдаги кўчат экиш акцияси ҳам фикримиз далилидир.

Тадбирда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов умуммиллий ҳаракатга айланган мазкур лойиҳанинг аҳамияти, уни изчил давом эттириш борасидаги режалар ҳақида тўхталди.

Кун давомида боғга 4 минг тупдан зиёд манзарали дарахт кўчати ўтқазилди. Уларнинг аксарияти ноёб турдаги манзарали ниҳоллар ҳисобланади.

[gallery-22679]

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, жорий йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда жами 15 миллиондан ортиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчати экилиши режалаштирилган. Шундан 9 миллион тупдан зиёди баҳор мавсумида ерга қадалади. Ўз навбатида уларнинг парвариши ҳам доимий эътиборда бўлади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА