Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли
10:07 / 2024-01-18

Она Ватанимиз осмонининг мусаффолиги, халқ осойишталиги, мамлакатимиз сарҳадлари ва юртимиз тинчлиги бевосита Ватан посбонларининг шижоати, огоҳлиги ҳамда ғайрат-шижоатига боғлиқ.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни  муносабати билан йўллаган табригида халқ ва армиянинг бирлиги, муштарак мақсадларнинг амалга ошуви Янги Ўзбекистонннинг шукуҳини белгиловчи мезон экани, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир”, деган эзгу ғоя асосида Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар улуғ мақсадларга қаратилгани хусусида сўз борди.  

Албатта, мана шундай тинч, осойишта, фаровон кунларга ўз-ўзидан эришилмагани барчамизга маълум. Ўтган қисқа давр ичида бугунгидек профессионал армия даражасига кўтариш давлатимиз томонидан узоқни кўзлаб, тизимли олиб борилаётган стратегик ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.  

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсоли" шиори остида ўтказилган тадбирда ана шулар ҳақида сўз юритилди.   

Миллий гвардия аскарларининг жанговар чиқишлари, Мудофаа вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли иштирокида жозибадор саҳна кўринишлари намойиш этилди.  

 

Раҳимбой Жуманиёзов,  

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети матбуот хизмати раҳбари