Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўринбосарлар тайинланди
12:37 / 2026-01-31

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 декабрда Жиззах вилоятига ташрифи давомида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги бошқарув тизимини жорий этиш бўйича берилган топшириққа мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди.

Янги тузилмага асосан, Юсупов Баҳром Музафарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Эгамов Бекзод Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бекзод Эгамов ҳам тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

А. Қаюмов, ЎзА