Янги ўринбосар тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарорига кўра, Мавлонбердиев Отабек Тўрабекович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Отабек Мавлонбердиев бу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритган.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири