French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилига – янги талабалар турар жойи
18:34 / 2023-09-06

Янги – 2023-2024 ўқув йили Жиззах политехника институти талабалари учун янги талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши билан бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Жиззах вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.  

Талабалар турар жойининг тантанали очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар олий таълим тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳукумат миқёсида алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

– Мамлакатимизда олий таълим қамрови кенгайиб, ёшларимизнинг илм олиш учун қулай шарт-шароитлар муҳайё қилинмоқда. Олий таълим муассасалари талабаларининг контракт тўловлари миқдорининг ўзгаришсиз қолиши, Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам фикримизнинг ёрқин исботи бўла олади, деб ўйлайман.  

[gallery-13471]

–Ҳукуматимизнинг жорий йил 14 августдаги номи юқорида зикр этилган 376-сонли қарори ижроси доирасида вилоятимизда, жумладан, Жиззах политехника институтида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда,  – дейди институт ректори, профессор Алишер Усмонқулов.   – Барча қулайликларга эга ушбу талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилгани бу ишларга ёрқин мисолдир. Мазкур ётоқхонага талабалар билан тузилган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали электрон шаклда реал вақт режимида ҳисобга қўйилмоқда.  

Жиззах шаҳридаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “CENTRON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ушбу бинони 4 миллиард 251 миллион сўм маблағ эвазига тубдан реконструкция қилиш, жиҳозлаш, молиялаштиришни ва кейинчалик хизмат кўрсатиш мажбуриятини зиммасига олган ҳолда давлат-хусусий шериклиги асосида мазкур жамият қурувчилари томонидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди.  

“Ёшлик” МФЙдаги умумий майдони 2816,6  квадрат метрдан иборат ҳудудда жойлашган 3 қаватли ушбу талабалар ётоқхонаси 318 ўринга мўлжалланган бўлиб, ётоқхонада кутубхона, комьпютер хонаси, ошхона ва очиқ спорт майдончаси талабалар ихтиёрига топширилди.  

Шунингдек, замонавий, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, зарур ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган талабалар турар-жойида кир ювиш ва қуритиш хоналари ҳам ҳавас қиларли даражада таъмирланган.  

Мухтасар қилиб айтганда, барча қулайликларга эга ётоқхонанинг янги ўқув йилига қурувчилар томонидан совға қилингани институт талабалари учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА