Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди
15:40 / 2025-08-22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари — Жамол Очилов , Одилжон Иминов ҳамда Анваржон Нурматовлар Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш мақсадида Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида бўлишди.

Ташриф давомида депутатлар филиалнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, талабалар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти ва мавжуд лабораториялар имкониятлари, замонавий таълим муассасасида талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар жараёнида таълим сифатини янада ошириш, хорижий ва давлат тилларини мукаммал эгаллаш, касб-ҳунарга доир билим ва кўникмаларни кенгайтириш, шунингдек, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар фарзандларининг олий таълим олишларига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди. Депутатлар таълим муассасаларидаги замонавий шароитлар ва таълим жараёнида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан маслаҳатлар беришди.

Ташриф якунида ўрганилган маълумотлар асосида таҳлилий ахборот тайёрланиб, Қонунчилик палатасида тегишли қўмиталар мажлисида кўриб чиқилиши белгиланди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири