Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилида янги мақсадлар билан
21:36 / 2025-09-05

Юртимизда ҳар йили янги ўқув йилининг бошланиши мустақиллик байрами билан уйғун ҳолда нишонланиши ўзига хос анъанага айланган. Бу жараён нафақат таълим муассасаларида, балки турли ташкилот ва жамоат ҳаётида ҳам маънавий юксалиш, янги марраларга интилиш ҳамда келажак авлод учун кучли рағбат манбаи сифатида намоён бўлмоқда.

Шу муносабат билан Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида тантанали тадбир ўтказилди. Унда қатор ташкилотлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирни филиал ижрочи директори Абдулла Магрупов очиб берди. У ўз нутқида юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, таълим соҳаси юртимиз тараққиётининг пойдевори ҳисобланади. Бугун олий ва умумий ўрта таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларимизни замонавий билим ва касбий кўникмалар билан таъминлаш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда рақобатбардош мутахассислар сифатида камол топишларига хизмат қилмоқда. Шу орқали жамиятимиз тараққиёти ва мамлакатимиз истиқболини белгилайдиган янги авлод шаклланиб бормоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида меҳнат фидойиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, олий таълимдаги илмий-услубий фаолияти ва фидокорона меҳнати учун бир қатор профессор-ўқитувчилар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Турли стипендия танловларида фаол иштирок этган иқтидорли 23 нафар талабага махсус сертификатлар ва мукофотлар топширилди. 10 нафари эса “Ўзбекнефтгаз” АЖ стипендиясига сазовор бўлган ёшлардир.

Тадбир якунида талабаларнинг ижодий чиқишлари иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА