French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилида Президент ва ихтисослаштирилган мактабларда 70 минг 438 нафар ўқувчи таҳсил олади
14:23 / 2023-09-04

Янги ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида жами 205 та таълим ташкилотида 70 минг 438 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

– Жумладан, 14 та Президент мактабида 2 минг 320 нафар, 9 та ижод мактабида 1 минг 839 нафар, 182 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда 66 минг 279 нафар ўқувчи,“Янги Ўзбекистон” университетида 831 нафар талаба таълим-тарбия олади, – деди Ж.Жангиров. – Жорий ўқув йилида Президент мактабларига 336 нафар, ижод мактабларига 460 нафар, ихтисослаштирилган мактабларга 11 минг 444 нафар, шундан янги ташкил этилган 13 та мактабга 1 минг 344 нафар ўқувчи,“Янги Ўзбекистон” университетига 475 нафар талаба қабул қилинди.  

Таъкидланишича, ушбу йилда Президент мактабларида ўқиш истагида ҳужжат топширган ўқувчилар сони 56 минг 745 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 35 фоизга ошди.  

Ижод мактабларининг қабул квотаси ўтган йилга нисбатан 1,2 баробарга оширилди. Уларда ўқиш истагида ҳужжат топширган ўқувчилар сони 4 минг 684 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ортди.  

Таянч (Абу Али ибн Сино, М.Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий) ихтисослаштирилган мактабларида ўқиш истагида ҳужжат топширган ўқувчилар сони эса 19 минг 134 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошди.  

 

М.Қосимова, ЎзА