Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йили янги мактабда бошланади
11:44 / 2021-08-15

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Янгиқишлоқдаги 30-умумтаълим мактаби биноси 1989 йилда қурилган.

424 ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактаб биноси вақт таъсирида анча эскириб қолган эди.    

-Спорт зал, ошхона, кутубхона, мажлислар зали, лаборатория хоналари замон талабларига жавоб бермас эди, - дейди мактаб директори Ботир Шарипов. - Жорий йилда давлат раҳбарининг вилоятга ташрифидан сўнг илм даргоҳимиз биносини замонавий мактаб лойиҳаси асосида мукаммал таъмирланмоқда.  

Aйни пайтда мактаб биноси тамоман замонавий кўриниш касб этган. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бунинг учун 2 миллиард 960 миллион сўм маблағ ажратилган.  

Эндиликда янгиқишлоқлик болалар янги ўқув йилини янгича кўринишдаги мактабда кутиб олади.  

Зариф Комилов, ЎзА