English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йили янги бинода бошланди
23:13 / 2025-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги ўқув йилининг илк кунида Фарғона вилоятининг Қува тумани Қақир маҳалласида 5-умумтаълим мактабининг янги барпо этилган биноси фойдаланишга топширилди.

Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов иштирок этиб, барчани янги ўқув йили билан қутлади. 

1969 йилда ташкил этилган мактаб давлатимиз раҳбарининг 2024 йили вилоятга бўлган ташрифи чоғида берилган топшириғи асосида қайта қурилди.  Лойиҳа учун 32 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий синф хоналари, лаборатория ва компьютер хоналари, спорт зали ва очиқ спорт майдонлари, кутубхона ҳамда ошхона ўқувчи ва ўқитувчилар ихтиёрига топширилди. 

[gallery-25140]

Маросимда рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 1-синфга қадам қўйган ўқувчиларга Президент совғаси тантанали тарзда топширилди. 

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси Азизбек Турдиев ҳамда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Иброҳимов иштирок этди.

ЎзА фотомухбири

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар