Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йили тантанали бошланди
14:12 / 2025-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятидаги барча мактабларда ҳам янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди.  

Янги Наманган туманидаги Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида жойлашган 69-умумтаълим мактабида “Маҳоратли педагог – миллат таянчи” шиори остида ташкил этилган тантанали маросимда туман ҳокими, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Ҳоким таълим соҳасидаги янгиланишлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан муборакбод этди.

Шу куни мактаб остонасига илк қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари – ўқув қуроллари ва дарсликлар топширилди.

[gallery-25114]

Таъкидлаш керак, янги ўқув йилида туманда 4 мингдан зиёд, 69-мактабда эса 245 нафар бола 1-синфга қабул қилинди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА