Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув марказида сув тeжаш тeхнологиялари илмий-амалий ўрганилади
19:12 / 2021-03-18

Ҳар йили 22 март – Бутунжаҳон сув куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда сувни асраш ва ундан унумли фойдаланишга бағишланган тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасидаги БМТ Тараққиёт дастурининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси билан ҳамкорликда ўтказилиб келинаётган тадбир ва танловлар бунга яққол мисолдир.

Бугун мазкур ташкилотлар ҳамкорлигида ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтди.

«Сув қадри» шиори остида ташкил этилган тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан, БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар бу каби тадбирлар сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

БМТ Бош ассамблеяси 1993 йил 22 февралда қабул қилинган қарори билан 22 март – Бутунжаҳон сув куни деб эълон қилинган. Бундай саъй-ҳаракатлар эса дунё аҳлини сувнинг асл қиймати ва ушбу ҳаёт манбаини қандай қилиб яхшироқ ҳимоя қилишга чорлайди. Бироқ бу борада қанча чоралар кўрилмасин, дунёда 2,2 миллиард одамнинг хавфсиз сувдан фойдаланиш муаммоси ҳалигача ҳал этилмаган. Шундай бўлсада, барчамиз учун қадрли бўлган бу манбани тежаб-тергаб ишлатиш ва бунга зарур чоралар кўриш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Аҳамиятли жиҳати, БМТ Тараққиёт дастурининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг илмий кўникмаларини ошириш мақсадида сув тежаш технологияларини амалий ўрганишлари учун ўқув маркази ҳам қуриб битказилди. Мазкур тантали тадбир доирасида ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирокида ўқув марказининг очилиши маросими ҳам ўтказилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов таъкидлаганидек, 4,7 гектар майдонни ўз ичига олган ўқув марказининг бир гектарида томчилатиб суғориш, 1,5 гектар майдонида ёмғирлатиб суғориш, ярим гектар майдонида тупроқ остидан суғориш тизимлари ва уларни сув билан таъминлаш учун насос ва ўғитлаш тизимлари, ер ости сувлари сатҳи ва таркибини мониторинг қилиш лизиметрик мажмуаси қурилди ва ўрнатилди. Мана шу тизимлардан фойдаланиш амалиётларини ўтказишда тадқиқотчилар ва талабаларга шароит ярамиш мақсадида бир қаватли уч хонадан иборат бино жиҳозлар ва зарур техникалар билан таъминланган. Шунингдек, марказда насос станцияси ва турли хил суғориш технологиялари ҳам мавжуд.

– Сувдан унумли фойдаланиш ва бу борада янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўриш ишларига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев. – Масалан, жорий йилда сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонлари 5 баробарга кўпайтириш ва

430 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилди. Албатта, ушбу технологияларни жорий қилишда илмий асосланган тавсиялар, малакали кадрларга бўлган талаб ортади. Шу боис, ўқув марказ фаолияти ушбу талабларга тўлиқ жавоб бера олади.

[gallery-1628]

БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матильда Димовсканинг қайд этганидек, биз нафақат сув, балки энергия ресурсларидан ҳам унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бу масалалар ечими йўлида давлат даражасидаги дастур, лойиҳа ва стратегиялар ишлаб чиқилади.

Тадбир доирасида «Сув қадри» шиори остида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ё.Мелибаев Фото , ЎзА