Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги оилавий шифохона ўз фаолиятини бошлади
23:24 / 2025-11-22

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманига қарашли Алишер Навоий маҳалласида замонавий шароитда қайта қурилган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Илгари бинонинг эскилиги, иситиш тизимининг самарасизлиги ва замонавий жиҳозларнинг етишмаслиги туфайли тиббий хизмат сифати қониқарли эмас эди.

Эндиликда бу муаммолар тўлиқ бартараф этилди.

Президентнинг 2025 йил 6 мартдаги “Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити ва инфратузилмани яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида муассасани реконструкция қилиш ва янги тиббий жиҳозлар билан таъминлаш учун 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари “Нурли қуёш технологияси” МЧЖ томонидан сифатли бажарилди.

Янгиланган шифокорлик пунктининг расмий очилиш маросимида Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев иштирок этди. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда амалга оширилаётган ишлар аҳамиятига тўхталиб, янги муассаса маҳалладаги тиббий хизмат сифатини янги босқичга кўтаришини таъкидлади.

Муассаса замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган бўлиб, унда беморларни қабул қилиш хоналари, болалар кўрик бўлими, лаборатория ва эмлаш хоналари фаолият юритади. Шунингдек, иситиш тизими янгиланиб, муассасанинг ички шароитлари замонавий талабларга мослаштирилди.

Очилиш маросимида иштирок этган аҳоли вакиллари ҳам муассасанинг қайта қурилиши ва замонавий жиҳозлар билан таъминланишини эътироф этишиб, бу янгилик маҳалла саломатлиги учун муҳим қадам эканини таъкидлашди. 

Ғулом Примов, ЎзА