Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги насос станциялари фойдаланишга топширилди
10:36 / 2025-12-26

Шимолий кон бошқармасида қўшимча техник сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва Амударёдан олинадиган сув ресурсларини тежаш мақсадида Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган Бешбулоқ сув мажмуасида қурилган 8- ва 9-насос станциялари фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллиард сўмни ташкил этди. 

– “НКМК АЖ”нинг 2025 йилда энергетика ресурсларини тежаш чора-тадбирлари режасига мувофиқ, Бешбулоқ насос станциясидан 3-ГМЗ технологик жараёнларига тўғридан-тўғри юқори минераллашган ер ости сувларидан фойдаланиш йўлига ўтилди, – дейди Иссиқлик сув, газ таъминоти ва оқова сувлар цехи бошлиғи Отабек Бердиев. – Бу Амударёдан олинадиган сув сарфини сезиларли даражада камайтириш имконини бермоқда. Натижада 2024 йилга нисбатан қўшимча 1 миллион 804 минг 427 кубометр техник сув ишлаб чиқарилди  ва худди шу ҳажмдаги Амударё суви тежалди. Ушбу чора тадбирлар ҳисобидан шу кунгача корхона 13 миллиард сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришди.

Насос станциялари қурилишида Зарафшон қурилиш бошқармаси қурувчилари, Шимолий кон бошқармаси бўлинмалари ишчи-ходимлари ҳамда “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасаси мутахассислари иштирок этди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири