Янги Наманганда янги поликлиника
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туман марказий поликлиникасининг 250 қатновли янги биноси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Инвестиция дастури доирасида 3,5 млрд. сўм эвазига амалга оширилди.
Таъкидлаш жоиз, тумандаги 7 та тиббиёт муассасаси 2025 йилда тўлиқ рақамлаштирилиб, DMED ахборот тизими жорий этилди. Шу билан бирга моддий-техника база ҳам янгиланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 1 млрд. сўмлик компьютер жиҳозлари, маҳаллий бюджетдан эса 3 млрд. сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
Мазкур замонавий муассасанинг тантанали очилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 50 дона компьютер жамланмаси совға қилинди.
[gallery-26662]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА